my5
Sevimli

Наманганда "Нексия" ичида уч эркак йўл четида ўтирган аёлнинг тунаб кетди

ЖИНОЯТ 04.10.2021, 17:40
Наманганда  "Нексия" ичида уч эркак йўл четида ўтирган аёлнинг тунаб кетди

2021 йил 29 сентябрь куни, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 27 сентябрь куни соат 03:00 ларда Чортоқ туманида йўл четида ўтирган вақтида, олдига "Нексия" русумли автомашинаси келиб тўхтаб, автомашинада бўлган уч нафар нотаниш шахслардан бири тушиб, 200.000 сўм пули бўлган сумкасини қўлидан тортиб олиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Чортоқ туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Учқўрғон туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган А.Х.ни бошқарувидаги "Нексия-2" русумли автомашинасида бирга келаётган шериги, Учқўрғон туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган Х.И.лар содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 сентябрь куни Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси