my5
Sevimli

Россия яна карантинга қайтди. Барча оммавий тадбирлар бекор қилинди

ДУНЁ 04.10.2021, 18:00
Теглар: Россия, Пандемия
Россия яна карантинга қайтди. Барча оммавий тадбирлар бекор қилинди

Россияда коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг кескин кўпайиши оқибатида мамлакат бўйлаб барча оммавий тадбирлар бекор қилинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Хабарга кўра, "Роспотребнадзор" федерал хизмати пандемия сабабли Россия бўйлаб барча оммавий тадбирлар бекор қилинганлигини маълум қилган. 

"Оммавий тадбирлар бўйича — бутун мамлакат бўйлаб оммавий тадбирлар тўхтатилган. Фақат давлат бош санитар врачи қарорига муовфиқ эпидемиологик жараён тенденцияларига боғлиқ равишда ўтказлимоқда", — дея таъкидлади «Роспотребнадзор» раҳбари Анна Попова.

Унинг маълум қилишича, ҳозирги кунда Россиянинг ҳеч қайси ҳудудида уч мингдан ортиқ одамлар иштирокида оммавий тадбирлар ўтказилиши мумкин эмас. "Бир мингдан уч минг кишигача — фақат иккита субъект ҳудудида. Бу эпидемиологик жараёнинг ўзига хос хусусияти", — деди у.

Шунингдек, "Роспотребнадзор" раҳбари Россиянинг 21 та ҳудудида катта ёшдаги фуқаролар орасида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ўсиб бораётганлигини маълум қилди. У Россия ҳудудларида ўз-ўзини яккалаш режимида бўлган фуқаролар ортидан кузатув тизимини ташкил этишга чақирди.

М️осква мэри Сергей Собяниннинг маълум қилишича, сўнгги ҳафтада Россия пойтахтида коронавирус билан касалланиш 30%га, шифохонага жойлаштириш эса 20% га ўсган.

Шарҳлар

Шавкат Мирзиёев Путиннинг таклифига биноан Россияга жўнаб кетди

19.11.2021, 08:51

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Россияга жўнаб кетди.Бу ҳақда унинг матбуот котиби хабар берди. Қайд этилишича, Олий даражадаги музокаралар...
“Дельта” штаммидан тўлиқ ҳимояланиш учун қанча антитанача кераклиги маълум қилинди

09.11.2021, 08:18

Россиялик олимлар қанча антитанача коронавирусдан буткул ҳимоя қилишини маълум қилдиРоссиялик олимлар коронавирусдан тўлиқ ҳимояланиш учун инсонга қанча антитанача зарурлиги борасида тадқиқот ўтказди. Бу ҳақда “Известия”...
Россияда бир суткада 41 мингдан ортиқ киши коронавирусга чалинди

06.11.2021, 20:34

Россияда охирги суткада 41 мингдан ортиқ киши коронавирусга чалингани маълум қилинди. Бу ҳақда пандемия бошланганидан буён рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Мамлакат бўйича коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 8...
Россияда охирги суткада коронавирусдан вафот этган сони 1123 кишига етди

27.10.2021, 17:11

Россияда коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолати янада кўпайишда давом этмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. Қайд этилишича, охирги суткада 1123 киши коронавирус касаллиги туфайли вафот этган....
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси