my5
Sevimli

Тошкентда нотаниш йигитга нисбатан товламачилик қилган опа-сингилларга ҳукм ўқилди

ЖИНОЯТ 05.10.2021, 15:17
Тошкентда нотаниш йигитга нисбатан товламачилик қилган опа-сингилларга ҳукм ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг очиқ суд мажлисида, суд раиси ўринбосари Акмал Мирзахановнинг раислигида икки нафар аёлга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. 

Икки судланувчи олдиндан жиноий тил бириктириб, жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, кўп миқдорда мулкий манфаатлар беришни талаб қилишади. Судланувчилар ўз онасини Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги дачаларда дам олиш мақсадида биргаликда борган вақтларида, ушбу жойда жабрланувчи йигитни гўёки зўрлик ишлатиш йўли номусига тегмоқчи бўлганликда айблашади. Йигитга асоссиз равишда тухмат қилиб, ИИО ходимларига мазкур ҳаракатлари учун ариза билан мурожаат қилишларини, 20 йилга қаматиб юбориш ҳамда оиласига бориб, турмушини бузишини айтиб қўрқитишади. Мақсад эса 10.000 АҚШ доллари талаб қилиш эди. Гаров эвазига эса йигитга тегишли машина ва фуқаролик паспортини олиб қолишади. Шу йўсинда товламачилик йўли билан 10.000 АҚШ  долларини талаб қилиб келишган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ ва ИИВ ЎХБ Тошкент шаҳар бўйича бўлим тезкор вакиллари билан ҳамкорликда амалга оширилган тезкор тадбир жараёнида судланувчилар 10.000 АҚШ долларини йигитдан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Иккала судланувчи аёл ҳам Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисмининг “б,в” бандлари, 227-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди. ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан судланувчиларга 6 йил озодлик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. ЖКнинг 72-моддасига асосан тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, уларга 2 йил синов муддати белгиланди.

Ҳукм устидан тарафлар, ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, маҳкум ва жабрланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб йигирма сутка ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдиришга ҳақли экани ҳам билдирилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси