my5
Sevimli

Сирдарёда маҳалладошларнинг ўзаро жанжали ўлим билан якун топди

ЖИНОЯТ 05.10.2021, 20:16
Сирдарёда маҳалладошларнинг ўзаро жанжали ўлим билан якун топди

Маълум бўлишича, Сирдарё вилояти “Улуғбек” маҳалласи “Шафоат” кўчасида яшовчи  Шорасул ва  Суннат  ёғоч устунларни бўлишолмай ўзаро жанжаллашиб қолишади.

Юзага келган бу келишмовчилик маҳалладошлар орасида узоқ вақт давом  этади.

Кунларнинг бирида галдаги тортишувида жаҳлни ўз вақтида жиловлай олмаган  Шорасул Суннатнинг ўнг оёғига ошхона  пичоғи билан  тан жароҳат етказади. Отага ҳамроҳ бўлган  Суннатнинг ўғли Зуҳриддин қўлидаги темир қувур билан Шорасулнинг бош мия қисмига қасддан уради. Оқибатда, Шорасул  бош мия очиқ тан жароҳати билан жонлантириш бўлимига ётқизилади. Шифокорларнинг кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, у жонлантириш бўлимида вафот этади.

Мазкур ҳолат  юзасидан ҳозирда  тергов жараёнлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси