my5
Sevimli

Telegram фойдаланувчилари сони бир кунда 70 миллионга кўпайди

HI-TECH 06.10.2021, 08:24
Telegram фойдаланувчилари сони бир кунда 70 миллионга кўпайди

Facebook серверларида кузатилган носозликлар фонида Telegram мессенжери фойдаланувчилари сони бир кунда 70 миллионга кўпайди. Бу ҳақда Telegram асосчиси Павел Дуров маълум қилди.

 

«Telegram'да кунлик ўсиш ва фаоллик бўйича рекорд қайд этилди. Бир кунда бошқа тармоқлардан 70 миллиондан ортиқ фойдаланувчилар Telegram'га ўтишди. Жамоамиз бундай катта техник босимга дош бера олгани билан фахрланаман.

 

Шимолий ва Жанубий Америкадаги фойдаланувчиларимиз Telegram одатдагидан секинроқ ишлагани сабаб бироз ноқулайлик ҳис қилган бўлишлари мумкин, чунки бу ҳудудларда одамлар ёппасига Telegram'га ўта бошлашди. Telegram'нинг узоқ йиллик фойдаланувчиларига янги қўшилган дўстларига мессенжернинг барча қулайликларини ўргатишларини сўраган бўлардим. Ишонаман, улар биз билан қолади ва нега Telegram рақобатчиларини ортда қолдираётганини билиб олишади.

 

Telegram'га янги ташриф буюрганларга дунёдаги энг йирик мустақил хабар алмашиш платформасига хуш келибсиз деб қоламан. Бошқалар сизга панд бераётган бир вақтда биз сизни уялтириб қўймаймиз», деб якунлаган постини Дуров.

 

Кеча бутун дунё бўйлаб Facebook, WhatsApp ва Instagram (барчаси Facebook'га тегишли тармоқлар) серверларида кузатилган носозлик сабаб улар ишламай қолди. Кейинчалик қолган тармоқларда ҳам муаммолар кузатилди. Telegram эса баъзи секинлашларни инобатга олмаса, муаммосиз ишлашда давом этди. Шу сабаб унинг фойдаланувчилари кескин ошди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси