my5
Sevimli

“Ўзбекистон футболида бунақаси бўлмаган”. Сурхондарёдаги ўйин бўйича расмий баёнот берилди

ЖИНОЯТ 06.10.2021, 13:58
“Ўзбекистон футболида бунақаси бўлмаган”. Сурхондарёдаги ўйин бўйича расмий баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистон футболида бунақаси бўлмаган” сарлавҳали хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилоят футбол ассоциацияси расмий муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоят футбол ассоциацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги “Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 311-сонли қарорининг 2-бандида, ҳар бир шаҳар ва туманлардан камида битта футбол жамоаси 2-лига мусобақаларини иштирокини таъминлаш, вилоятда оммавий футболни ривожлантириш ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида, 2021 йил 17 августдаги 54-сонли буйруқ асосида (буйруқ илова қилинади) вилоят биринчилиги мусобақаларига старт берилди.

Мусобақа бошланиш олдидан барча жамоа раҳбарлари, тренерлар иштирокида қуръа ташлаш маросими ўтказилди ва ижтимоий тармоқларда ёритилиб, қуръа натижалари асосида ўйинлар жадвали тузилиб барча жамоаларга етказилди.

    Ҳозирги кунга қадар 7-тур учрашувлари ўтказилди. Барча учрашувлар имкон доирасида интернет орқали намойиш этилмоқда.

    2021 йил 4 октябр куни Бойсун туманида 6-тур қолдирилган "Бойсун-1975" ФК (Бойсун тумани) - "Қумқўрғон 1977" ФК (Қумқўрғон туман) учрашуви ўтказилди. Ўйин  Yotube канали орқали намойиш этилди. Ушбу ўйин Қумқўрғон туман ҳокими ўринбосарининг 2021 йил 20 сентябрдаги 06-08/58-сонли хатига асосан бошқа муддатга кўчирилган эди, аслида учрашув 25 сентябрга белгиланган. Ушбу учрашув якунидан кейин Вилоят футбол ассоциацияси ташкилоти номига ушбу мусобақаларни ўтказиш юзасидан Қумқўрғон тумани фуқароси томонидан ёзилган мақолада ҳозирги кунда Сурхондарё вилоятидан ягона аттестацияга эга бўлган ҳакам Рустам Чориев вилоят футбол ассоциациясининг 2021 йил 2 октябрдаги 76-сонли буйруғи асосида тайинланган, барча ўтказиладиган учрашувлар вақти, тайинланган ҳакамлар телеграм канали орқали ёритилиб борилади. Мусобақалар шаффоф равишда ўтказилмоқда, ҳакамлар учрашув назоратчиларига ўйинлар давомида адолатли ўтказиш юзасидан кўрсатмалар берилмоқда.

 "Минг афсуски, бир неча йилдан буён вилоятда оммавий футбол мусобақалари ўтказилмай қолганди, 2020 йилдан буён 2-лига савиясини кўтариш, келажакда “Сурхон” ПФК билан бирга “ПРО" лига 1-лига жамоалари сафига яна бир жамоани ташкил қилиш, оммавий футбол орқали болалар футболини ривожлантириш бизнинг асосий мақсадимиздир.  

    Ижтимоий тармоқларда  “Ўзбекистон футболида бунақаси бўлмаган” сарлавҳа асосида чиқарилган видеоматериалда айтилишича, Бойсун тумани ҳокими Асқарали Жўраев “Ўўўў Зойир тегинма мехмонларга, у маданияциз бўлса сен жим тур” деган сўзлари нотўғри талқин қилинган.

   Аслида,Туман ҳокими воқеаликга қараб туриб, футболчининг қилган ишига жавобан “Футболчи маданияциз бўлса, биз маданиятлимиз” дея таъкидлаган. Шундан сўнг ИИБ ҳодимлари футболчини қўйиб юборишган. Энди айтингчи, “Ўзбекистон футболида бунақаси бўлмаган” сарлавҳа остида чиқарилган материалда, ҳокимнинг гапларидан иқтибос келтириб, одамларни бошқарув органларига, вилоят футбол ассоциациясига, қолаверса Ўзбек футболига нисбатан одамларда ишончислик туйғусини уйғотувчи ноҳолис ёндашиш эмасми?  

   Бизнингча: Туман ҳокимининг бу ҳолатга аралашиши ҳокимнинг спортга бўлган эътиборини, спортга тушунчаси борлигини ва спортчини жазолаш эмас, унга ёрдамлашиш кераклигини кўрсатиб берди.  

Сурхондарё вилоят футбол ассоциацияси “Блоггер” ва “Оммавий ахборот воситалари ҳодимлари” учун доимо очиқ. Ҳар қандай саволларингиз ва эътирозларингизга доимий равишда жавоб беришга тайёрмиз !  

Эслатиб ўтамиз! Ўзбекистон Республикасида ёлғон маълумот тарқатиш, ижро органлари фаолиятини қадрсизлантирувчи асоссиз хабарлар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади", - дейтлади расмий абёнотда. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси