АсосийJamiyat

Тошкентда қоидабузар "Спарк" ҳайдовчисининг айби билан "Кобальт" уриб юборди (видео)

'Тошкентда қоидабузар "Спарк" ҳайдовчисининг айби билан "Кобальт" уриб юборди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "Спарк ҳайдовчисининг шошқалоқлиги сабаб Кобальт ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди" сарлавҳаси остида видео тарқалди. 

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг маълум қилишича, автоҳалокат 3 октябрь куни соат 11:00 ларда, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани ТХАЙ кўчасида содир бўлган. 1972 йилда туғилган ҳайдовчи К.К. "Кобальт" ҳаракатланиб келаётган вақтда, қайрилиб олиш жойида йўлига чиқиб кетган "Спарк" автомобилига урилиб кетмаслик мақсадида рулни ўнг томонга бурган ва йўл четида турган пиёда, 1987 йилда туғилган П.Б.ни уриб юборган.

Натижада, пиёда П.Б. тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.

️Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳолат содир бўлишига алоқадор бўлган "Спарк" русумли автомобиль ҳайдовчисини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.  

 

    Бошқа янгиликлар