АсосийСпорт

Тошкентда "катта мушаклар жангги" ниҳоясига етди (фото)

Аввалроқ, Ўзбекистонда илк бор бодибилдинг бўйича жаҳон чемпионати ўтказилаётгани ҳақида х...

'Тошкентда "катта мушаклар жангги" ниҳоясига етди (фото)'ning rasmi

Аввалроқ, Ўзбекистонда илк бор бодибилдинг бўйича жаҳон чемпионати ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.  

Бугун, 6 октябр куни мусобоқалар ўз ниҳоясига етди. Ўзбекистонликлар учун бу спорт тури янги. Аммо, Тошкентда ўтказилган "катта мушаклар жанги"да вакилларимиз муносиб иштирок этди.  

Жумладан, жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳсларида ҳамюртларимиздан Жаҳонгир Жўраев, Фарҳод Баҳриев, Ҳайит Ҳасанов, Шуҳрат Абдалиев, Эвелина Илдаровна, Милена Прудскихлар ўз йўналишларида олтин медалга сазовор бўлишди. Яна бир гуруҳ юртдошларимиз эса кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

Мусобақада дунёнинг 21 та давлатидан жами 300 нафар спортчи иштирок этди.

Бошқа янгиликлар