sevimli
Sevimli

Бухородаги чорвачилик хўжалигига Германия ва Россиядан наслли қорамоллар олиб келинди

ЖАМИЯТ 07.10.2021, 16:27
Теглар: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси
Бухородаги чорвачилик хўжалигига Германия ва Россиядан наслли қорамоллар олиб келинди

Бухородаги “BUXORO AGROKLASTER CHORVA” МЧЖ қарашли чорвачилик хўжалигига Германия ва Россиядан наслли қорамоллар олиб келинди. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди. 

Хабарда айтилишича, Қоровулбозор туманида жойлашган, 3 ярим минг бош қорамол парваришлашга мўлжалланган янги чорва комплексига Германия ва Россиядан наслли қорамоллар олиб келинди.  

Шу билан бирга Туркия давлатидан озиқлантириш, суғориш ва сут соғиш каби замонавий ускуналар олиб келиниб, ўрнатилди.

Шунингдек, айни пайтда хўжаликда бир кунда 30 минг литр сут ва 5 минг кг гўшт ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда. 

Шарҳлар

Ветеринария: қўмитада Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳа гуруҳи раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

15.10.2021, 12:01

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳа гуруҳи раҳбари Теклу Тесфайе билан учрашув бўлиб ўтди.Учрашувда “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳасини ривожлантириш” лойиҳасининг...
Ветеринария: Қўмита раиси Тахиатош ҳамда Нукусдаги балиқчилик хўжалиги фаолияти билан танишди

13.10.2021, 19:27

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов ҳамда қўмита ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги Бош директори Баҳтиёр Атамурадовлар Қорақалпоғистонда бўлиб, Тахиатош туманидаги “Тахиатош...
Избосканга Австриядан наслли қорамоллар олиб келинди

11.10.2021, 17:54

Избоскан туманига Австриядан наслли қорамоллар олиб келинди. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.Мамлакатимизда чорвачилик соҳасига қаратилаётган юксак эътибор натижасида соҳада янги...
Ўзбекистонда маҳсулот етиштирган чорвадорлар биринчи марта субсидия олди

08.10.2021, 18:24

Бу ҳақда “Ўзбекчорванасл” агентлиги Бош директори Бахтиёр Атамуродов хабар берди.Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги “Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси