my5
Sevimli

Индонезияда Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган вакцинадан фавқулодда фойдаланишга рухсат берилди

ДУНЁ 07.10.2021, 16:49
Теглар: вакцина
Индонезияда Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган вакцинадан фавқулодда фойдаланишга рухсат берилди

Индонезия Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори препаратлари назорати агентлиги (BPOM) Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 (халқаро номи Zifivax) вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат берди.  Бу ҳақда BPOM раҳбари Пенни К. Лукито шу муносабат билан ташкил этилган пресс-конференцияда маълум қилди.  

Пенни К. Лукито мазкур вакцинанинг I, II ва III фаза тадқиқотлари  унинг ножўя таъсирлари камлигини кўрсатганини ҳамда вакцинанинг 3-дозасидан кейин 7 кун ўтгач самараси 81,71% ни ташкил этганини қайд этди.  

ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг III фаза синовлари Индонезиянинг Бандунг шаҳрида ўтказилган бўлиб, унда жами 4000 нафар кўнгилли иштирок этган. Жами синовларда бутун дунёдан 28 минг нафар кўнгиллилар қатнашганлар.  

Индонезия ОАВларида хабар берилишича, ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси Covid-19 вирусига қарши умумий 92,92% фоиз самарадорликни кўрсатган. Индонезияда шу пайтгача Bio Farma, Moderna, Pfizer, AstraZeneca, Sinopharm, up CanSino каби вакциналар қўлланган.

Индонезия  Халқаро Фармацевтик инспекциялар ҳамкорлиги тизими   (Pharmaceutical Inspection Co-operation Scheme  PIC/S) аъзоси бўлиб, мазкур тизим фармацевтика препаратларини давлат рўйхатидан  ўтиш даврида уларнинг сифатини баҳоловчи, ишлаб чиқариш сифатини назорат қилувчи орган ҳисобланади. Бу препаратлар инспекциясига қўйиладиган талабларнинг маълум стандартизациясини назарда тутади ҳамда маҳсулот сифатини кафолатлайди. Шунингдек, PIC/S мамлакатда GMP меъёрларига тўлиқ риоя қилинишини назарда тутади.

Шарҳлар

АҚШ бошқа мамлакатларга 200 млн доза вакцина юборади

02.12.2021, 22:14

АҚШ яқин 100 кун ичида бошқа мамлакатларга коронавирусга қарши 200 миллион доза вакцина етказиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олди. “Биз 110 мамлакатга берган 275 млн дозага...
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган вакциналар 30 миллион дозадан ошди

16.11.2021, 11:37

15 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 276 356 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.  Улардан:1-босқич эмланганлар 146 301 нафарни,  2-босқич эмланганлар 78 966...
Ўзбекистонда жами 5,6 миллион нафардан зиёд фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

16.10.2021, 11:06

15 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 229 111   доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:    1-босқич эмланганлар 96 724 нафарни,  2-босқич эмланганлар 71 505  нафарни,3-босқич...
Ўзбекистонда шу кунга қадар жами 4,7 миллиондан ортиқ аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

05.10.2021, 12:20

5 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 256 888 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:1-босқич эмланганлар 108 586 нафарни,  2-босқич эмланганлар 75 520 нафарни,3-босқич эмланганлар 72 782...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси