sevimli
Sevimli

Турмуш қуришдан аввал эмланиш керакми? ССВ жавоб берди

САЛОМАТЛИК 08.10.2021, 17:39
Теглар: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Турмуш қуришдан аввал эмланиш керакми? ССВ жавоб берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги оила қуришдан аввал коронавирусга қарши вакцина билан эмланиш керак ёки керакмаслиги тўғрисидаги саволга жавоб берди. 

Ҳар бир ота-она ўзидан соғлом зурриёд қолдиришни истайди. "Фарзандларим тўрт мучаси саломат бўлиб дунёга келсин", дея ният қилади. Аммо бунга эришиш нафақат орзу-ҳавас, балки оқилона саъй-ҳаракатларимизга ҳам боғлиқ.

Бу мавзуда ёзишимизга Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида гувоҳ бўлганимиз манзаралар сабаб бўлди. Негаки, бу ерда катталару болалардан ташқари, ҳомиладор аёллар ва чақалоқлар ҳам даволанмоқда.

Жажжи вужудига санчилган игна оғриғидан чинқираётган гўдаклар йиғиси юракларни эзади. Ёки қорнидаги 5-6 ойлик ҳомиласидан айрилиб қолган баъзи аёлларнинг ҳам қайғу-изтироб, ҳам хасталикдан дард чекаётганини кузатиш жуда оғир.

Шунга қарамай, шифокорлар бор куч-ғаратини ишга солиб, она-болаларни уйларига соғлом жўнатишнинг уддасидан чиқишмоқда. Масалан, жорий йилнинг январь ойидан то бугунги кунгача Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида 360 нафар чақалоқ дунёга келди. Айни пайтда бу ерда туғилиб,  муолажа олаётган 17 нафаридан ташқари, қолганларининг ҳаммаси ўз хонадонларида соғлом улғайишмоқда. Шунингдек, бу ерда даволанган 2379 аёлнинг хасталикдан тўлиқ халос бўлиб оиласи бағрига соғ-омон қайтгани қувонарли ҳолат аслида.  

— Ҳомиладорлар патологияси бўлими 80 ўринга мўлжалланган, — дейди мазкур бўлим мудири Баҳодир Аллаяров. — Беморларимизнинг тузалиш муддати ўртача 10-12 кунни ташкил этади. Ҳомиладорликнинг 22-32 ҳафтасида аёлларда қон қуюқлашиши ҳолати кузатилиши маълум. "COVID-19" эса ана шу жараённи янада кучайтириб юборади.  Бу эса беморлар ҳаёти учун хавфли. Шунга қарамай,  тегишли муолажалар ва шифокорларимиз саъй- ҳаракатлари билан аёлларимизни ҳомиласига зарар етказмаган ҳолда даволашга эришяпмиз.  

Аммо жонлантириш бўлимида ўта оғир аҳволдаги опа-сингилларимиз ҳам бор.  Масалан, фарғоналик А.Содиқова ҳомиладорликнинг катта муддатида касалхонага 70 фоиз ўпка зарарланиши билан  ётқизилган. Бу орада беморнинг қил устида турган ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳомиласини олиб ташлашга тўғри келган. Давомли муолажалардан сўнг айни кунда унинг аҳволи ўрта оғир даражада. Тошкент вилоятилик Д.Ўринбоева ҳам шундай қисмат эгаси. Ўпкаси 90 фоиз зарарланган бемор ҳомиласидан айрилганидан ташқари, томоғига жойланган найча орқали нафас олишга мажбур.  

Жонлантириш бўлими анестезиолог-реаниматологи Рустам Бобомуродовнинг айтишича, бундай беморлар ўз вақтида карантин қоидаларига  етарлича эътибор қилишмаган. Фарзанд кўришдан аввал вакцина олиш зарурлигини ҳам назардан қочиришган. Қолаверса, касалликни анча ўтказиб, шифохонага мурожаат қилганлардаям асоратлар ўта оғир кечиши кузатиляпти.

— Ҳомилам олти ойдан ошган, —дейди бемор Б.Асомиддинова. — Ҳолатимиз ҳар доим назоратда.  Бўлажак фарзандимнинг юрак уриши маромида. Шукрки, унга касаллик ўтмабди. Аёлларимизга ҳомиладор бўлишдан аввал эмланишни маслаҳат бераман.  Давлатимиз бунинг учун барча имконият ва шароитни муҳайё қилган экан, бундан, аввало, ўзимиз ва туғилажак фарзандларимиз саломатлиги учун унумли фойдаланишимиз зарур.  

— Ҳомиладор аёллар ичида ҳам коронавирусга чалиниш ҳолатлари кам эмас, — дейди шифохона директори ўринбосари Ҳилола Алимова. — Аксарияти хасталикни пневмония билан, баъзилари реанимацион ҳолатда ўтказяпти. "COVID-19"га чалинган аёлларда кўпинча муддатдан олдин туғдириш амалиётини бажаришга тўғри келади. Чунки онанинг ҳам,  боланинг ҳам ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қиляпмиз. Шу боис, турмуш қуришдан, ҳомиладорликни режалаштиришдан аввал вакцина олиш энг тўғри йўл, деб ҳисоблаймиз. Эмлангач эса уч ойдан сўнг ҳомиладор бўлиш мумкин. Бу оналар ва болалар соғлиги хафв остида қолмаслиги учун асос бўлади. 

Шарҳлар

Кеча юртимизда 450 нафардан ортиқ кишида коронавирус, 17 нафар кишида пневмония аниқланди

15.10.2021, 10:20

Кеча юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони 450 нафардан ошди, биргина Тошкент шаҳрида 190 нафарга яқин бемор қайд этилди. 2021 йил 14 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда...
Қарши шаҳар туғриқхонасида 3 нафар эгизак туғилди. Уларга Шавкат, Мирзиё ва Миромон исмлари қўйилгани айтилмоқда

02.10.2021, 16:16

Қарши шаҳар туғруқхонасида 1 октябрь куни Муродовлар оиласида 3 нафар эгизак дунёга келди.  Эгизакларнинг учаласи ҳам ўғил бола.  Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.Чақалоқлар...
Сирдарёлик онкологлар 160 дан ортиқ беморга дистанцион нур терапия муолажаларини ўтказди

30.09.2021, 14:50

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиали шифокорлари онкологик касалликлар билан оғриётган беморларни даволаш, уларни умр кўриш давомийлигини узайтириш мақсадида Чехия давлатида...
Ўзбекистонда ҳар йили 3,5 минг нафардан зиёд беморда сунъий гавҳар имплантацияси амалга оширилмоқда

16.09.2021, 19:57

Бугун юртимизда офтальмологларнинг биринчи халқаро Конгресси ўз ишини бошлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан “Кўз микрохирургиясининг долзарб муаммолари”...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси