«Uzbekistan Airports»нинг хабар беришича, 2021 йил 20 октябрдан 20 ноябргача Самарқанд халқаро аэропорти янги аэродром мажмуасини ишга туширишга тайёргарлик ишлари муносабати билан парвозларни вақтинча тўхтатади.
Хабарда айтилишича, барча рейслар республиканинг бошқа халқаро аэропортлари - "Навоий", "Бухоро", "Қарши"га йўналтирилади, бу ердан йўловчилар учун Самарқандга ер усти трансфери ташкил этилади.
Айни пайтда узунлиги 3105 метр, кенглиги 60 метр бўлган янги учиш -қўниш йўлагининг қурилиши тўлиқ якунланди. Бир ой ичида такси йўлларини янги учиш - қўниш йўлаги ва апрон билан боғлаш бўйича ишлар олиб борилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига тайёргарлик доирасида Самарқандда янги аэродром мажмуаси қурилиши давом этмоқда.






