my5
Sevimli

Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун тиббий кўрик Ўзбекистонда ўтказиладиган бўлди

ЖАМИЯТ 11.10.2021, 11:10
Теглар: патент, тиббий кўрик
Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун тиббий кўрик Ўзбекистонда ўтказиладиган бўлди

Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун тиббий кўрик Ўзбекистонда ўтказиладиган бўлди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бу ҳақда хабар берди.

Қайд этилишича, қурилиш соҳасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ўн минг нафар фуқарони Россия Федерациясига ташкилий тарзда ишга жўнатиш лойиҳаси доирасида фуқароларни мамлакатимиз ҳудудида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш учун тиббий асбоб-ускуналар билан Россиянинг 40 нафар тиббиёт ходимлари Ўзбекистонга етиб келди.

Эндиликда, Россия ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент олишда талаб этиладиган тиббий кўрик Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкентда ўрнатилган тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида Ўзбекистонда амалга оширалади.

Таъкидланишича, ушбу тадбирлар Россияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликлар учун қўшимча имкониятлар яратиб, фуқароларнинг вақти ва харажатлари қисқаришига хизмат қилади.

"Ушбу лойиҳа доирасида номзодларни ишга жалб қилиш билан боғлиқ, жумладан, тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топшириш, патент расмийлаштириш ва транспорт харажатлари иш берувчилар томонидан қопланиши кўзда тутилган",–дейилади хабарда.

Шарҳлар

Никоҳдан аввалги тиббий кўрик жараёнлари оптималлаштирилади

26.09.2021, 14:11

Никоҳдан аввалги тиббий кўрик жараёнлари оптималлашади. Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази директори Шаҳноза Зуфарова никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти ва бугунги кунда бу борада амалга оширилаётган...
Урта Чирчиқлик фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилмасдан эмлангани учун вафот этгани ростми? ССВ вазиятни ўрганмокда

03.09.2021, 14:53

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи аёл Т.Қ.нинг мурожаати тарқалди. Унда фуқаро фарзанди С.Қ.нинг тиббий кўрикдан ўтказилмасдан эмлангани, натижада аҳволи оғирлашиб вафот этгани ҳақида...
Патент учун имтиҳонларни Ўзбекистонда топшириш мумкин

11.11.2020, 23:24

Россия Федерацияси ҳудудида қонуний яшаш ва ишлаш истагидаги чет эл фуқаролари учун 2015 йилда рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича мажбурий имтиҳон жорий этилган...
Россияда меҳнат мигрантлари патентсиз ишлаши мумкин

27.10.2020, 21:20

Россияда меҳнат мигрантлари патентсиз ишлаши мумкин. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги томонидан меҳнат мигрантларига мамлакатда патентсиз ишлаш ҳуқуқини...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси