Sevimli

Тойлоқда фуқарони Польша давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ЖАМИЯТ 11.10.2021, 18:36
Теглар: Бош прокуратура
Тойлоқда фуқарони Польша давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

 Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро О.Д. фуқаро С.нинг ишончига кириб, уни ваколатли танишлари билан гаплашиб Польша давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, эвазига 3 800 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган, шунингдек текширувда О.Д. ўз айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб С. дан олган пуллари ҳисобидан 800 АҚШ доллари ва 1,7 млн сўмни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

2021 йил давомида Ўзбекистонда қанча мансабдор шахслар жиноятга қўл ургани маълум қилинди

21.01.2022, 02:17

2021 йил давомида республика бўйича жами 2.345 та жиноят иши бўйича 2.804 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка  тортилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар...
Бош прокуратура коррупцияга қарши курашда креатив усулдан фойдаланмоқда

09.12.2021, 23:53

Сўнгги кунларда прокуратура органлари ходимлари томонидан содир этилган ноқонуний хатти-ҳаракатлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.Бош прокуратура ўз тизимида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда...
Бош прокуратуранинг яна бир ходими пора билан қўлга олинди

09.12.2021, 21:42

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Унда аниқланишича, шахсий хавфсизлик бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда Бош прокуратура бошқарма бошлиғининг ўринбосари...
Жиззахда фуқарони магистратурага ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

07.10.2021, 17:23

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.Л. фуқаро Д.ни танишлари орқали 2500 АҚШ доллари эвазига Жиззах давлат педагогика институтининг...