my5
Sevimli

Шавкат Мирзиёев Қаршидаги Президент мактаби ўқувчилари билан учрашди

ЖАМИЯТ 11.10.2021, 19:44
Теглар: Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев Қаршидаги Президент мактаби ўқувчилари билан учрашди

Мамлакатимизда ихтисослаштирилган таълимнинг янги тизими - Президент мактаблари ташкил этилди. Жорий йилда Қарши шаҳрида ҳам шундай мактаб фойдаланишга топширилди. Давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида ушбу муассасани кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

168 ўринли мактаб биноси ва ётоқхона Президент мактаблари стандарти асосида қурилган. Фан хоналари, лабораториялар, спорт залларида энг замонавий шароитлар яратилган. 

Бу йил мактабга 10 мингдан зиёд ўқувчи ҳужжат топшириб, шундан 144 нафари қабул қилинди. Таълим жараёни ривожланган давлатлар тажрибаси асосида ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича инглиз тилида олиб борилади. Бунинг учун энг малакали ўқитувчилар, жумладан, 10 нафар чет эллик мутахассис жалб қилинган. 15 ўринли ўқитувчилар меҳмонхонаси қурилган.

Президент Шавкат Мирзиёев ўқувчилар билан суҳбатлашди.

- Бу ҳаётларингиздаги биринчи энг катта ғалабангиз. Ана шу ғалаба билан сизларни табриклайман, ота-онангизга раҳматлар айтаман. Ўз келажагингизга замин яратаяпсиз. Вақтдан, бу шароитлардан унумли фойдаланинглар. Бугунги муваффақият - тарих. Янаям кўпроқ ўқиб, изланишдан тўхтаманглар. Келгусида янги Ўзбекистоннинг муносиб фарзандлари бўлиб етишасизлар. Мен бунга ишонаман, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президент мактаби билан вилоятдаги бошқа мактаблар ўртасида тажриба алмашинувни йўлга қўйиш, шу асосида аниқ фанларни ўқитиш методологиясини янгилаш зарурлиги таъкидланди.

Шарҳлар

Президент ИҲТ аъзоси бўлган Афғонистондаги мураккаб вазиятга тўхталди

28.11.2021, 15:52

Аввал хабар берганимиздек, давлатимиз раҳбари ИҲТда нутқ сўзлади. Унда Президент ИҲТ аъзоси Афғонистондаги бугунги вазиятга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар...
Президент Ашхобод шаҳрида ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммитида нутқ сўзлади

28.11.2021, 15:04

Президент Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммитида нутқ сўзламоқда. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.Давлатимиз раҳбари Президент Гурбангули Бердимуҳамедовга анжуманни юксак...
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари шерикликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

28.11.2021, 13:57

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Ашхобод шаҳрида ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент...
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

25.11.2021, 23:20

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси