my5
Sevimli

Ветеринария: Қўмита раиси Тахиатош ҳамда Нукусдаги балиқчилик хўжалиги фаолияти билан танишди

ЖАМИЯТ 13.10.2021, 19:27
Теглар: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси
Ветеринария: Қўмита раиси Тахиатош ҳамда Нукусдаги балиқчилик хўжалиги фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов ҳамда қўмита ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги Бош директори Баҳтиёр Атамурадовлар Қорақалпоғистонда бўлиб, Тахиатош туманидаги “Тахиатош жэс балиқ” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишишди.

Интенсив усулда балиқ етиштирилаётган мазкур балиқчилик хўжалиги айни пайтда аҳолини арзон ва сифатли балиқ маҳсулотлари билан таъминлашга ҳисса қўшиб келмоқда.

“Тахиатош жэс балиқ” МЧЖ раҳбари З.Бекимбетов билан бўлган суҳбат давомида бу ердаги замонавий технологиялар кўздан кечирилди ва иш жараёни бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Қўмита раҳбарияти, шунингдек Нукус шаҳридаги “Қорақалпоқбалиқсаноат” МЧЖда ҳам бўлиб, корхонадаги иш жараёнлари билан танишди.

У ерда амалиёт ўтаётган Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг 4-босқич талабалари билан самимий суҳбат ўтказилди.

Шарҳлар

Ветеринария: қўмитада Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳа гуруҳи раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

15.10.2021, 12:01

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳа гуруҳи раҳбари Теклу Тесфайе билан учрашув бўлиб ўтди.Учрашувда “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳасини ривожлантириш” лойиҳасининг...
Избосканга Австриядан наслли қорамоллар олиб келинди

11.10.2021, 17:54

Избоскан туманига Австриядан наслли қорамоллар олиб келинди. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.Мамлакатимизда чорвачилик соҳасига қаратилаётган юксак эътибор натижасида соҳада янги...
Ўзбекистонда маҳсулот етиштирган чорвадорлар биринчи марта субсидия олди

08.10.2021, 18:24

Бу ҳақда “Ўзбекчорванасл” агентлиги Бош директори Бахтиёр Атамуродов хабар берди.Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги “Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган...
Бухородаги чорвачилик хўжалигига Германия ва Россиядан наслли қорамоллар олиб келинди

07.10.2021, 16:27

Бухородаги “BUXORO AGROKLASTER CHORVA” МЧЖ қарашли чорвачилик хўжалигига Германия ва Россиядан наслли қорамоллар олиб келинди. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди. Хабарда...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси