АсосийJamiyat

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш кўрсаткичи пасаймоқда

'Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш кўрсаткичи пасаймоқда'ning rasmi

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш кўрсаткичи пасаймоқда. ССВнинг хабар беришича кеча Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони 350 нафардан камайиб, яна 380 нафарга яқин киши касалликдан тўлиқ соғайди.

13 октябрь ҳолатига, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 179711 (+340) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 13 нафари Андижон вилоятида,
  • 6 нафари Бухоро вилоятида,
  • 9 нафари Жиззах вилоятида,
  • 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 11 нафари Наманган вилоятида,
  • 42 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 10 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 4 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 23 нафари Фарғона вилоятида,
  • 13 нафари Хоразм вилоятида,
  • 53 нафари Тошкент вилоятида,
  • 144 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1280 нафарни ташкил қилган.

Бошқа янгиликлар