АсосийJamiyat

Ўзбекистонда аёллар кўпми ёки эркаклар? "Статқўм" аниқлик киритди

'Ўзбекистонда аёллар кўпми ёки эркаклар? "Статқўм" аниқлик киритди'ning rasmi

Ўзбекистонда аёллар кўпми ёки эркаклар? Бу савол барчани ўйлантириши табиий.

"Статқўм" ҳам кўпчилик ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бир йигитга нечта қиз тўғри келишига оид изоҳлар қолдиришаётганлигини таъкидламоқда. 

 Хабарга кўра, сўнгги йилларда ўғил болалар туғилиши кўпайган. Айнан шунинг ҳисобига республикада аёллар сонига нисбатан эркаклар сони ошган.

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони  35 079 190 кишини ташкил этмоқда.

  • АЁЛЛАР СОНИ – 17 432 730 нафар;
  • ЭРКАКЛАР СОНИ – 17 646 460 нафар


Маълумот учун, эркаклар сони аёлларга қараганда 213 730 нафарга кўп.

    Бошқа янгиликлар