Пентагон раҳбарияти октябрь ойида Ўзбекистон билан Қўшма Штатларнинг аксилтеррор кучларини жойлаштириш имкониятларин муҳокама қилади. Бу ҳақда Политика нашри хабар бермоқда.
Нашрда айтилишича, Пентагон раҳбарияти мазкур масалани кўриб чиқиш мақсадида октябрь ойига якунига қадар Ўзбекистонга ташриф буюради.
“Кун тартибидаги асосий масала уфдқдан ташқаридаги терроризмга қарши кучларни жойлаштириш имконияти кўриб чиқиш. Бундан келишув АҚШ ҳарбийларига Афғонистондаги нишонларни яхшироқ кузатиш ва уларга бериш имкониятини беради”, - дейилади хабарда.
Аввалроқ, Жо Байден маъмурияти Афғонистон билан чегарадош давлатлар билан мазкур масалани муҳокама қилиш истагида эканини маълум қилганди. Кейинчалик музокаралар қандай натижа бергани борасида ҳеч нарса айтилмаган.
Иззатбек Абдуваҳобов таржима қилди






