АсосийJamiyat

Президентликка номзод Алишер Қодиров мигрантлардан ҳам солиқ ундириш таклифини илгари сурмоқда (Видео)

'Президентликка номзод Алишер Қодиров мигрантлардан ҳам солиқ ундириш таклифини илгари сурмоқда (Видео)'ning rasmi

«Миллий тикланиш» партияси номзоди Алишер Қодиров андижонлик сайловчилар билан учрашувида мигрантлардан ҳам солиқ ундириш таклифини илгари сурди.

Унинг таъкидлашича, ҳозир фақат мигрантлар юбораётган пулнинг фақат оиласига фойдаси бўляпти холос. Ундан солиқ олинаётгани йўқ. У мамлакатнинг тараққиёти учун фойдаланилмаяпти. Шунинг учун номзод янада ватанпарварроқ бўлаб, мигрантлар ҳам ўзининг солиғини мамлакат тараққиёти учун тўлашини таклиф қилди. 

«Нима учун бизда бугун мигрантлар хорижда ишлаб топган даромадидан солиқ тўламаслиги керак? Ўзбекистоннинг тараққиёти учун, келинглар, солиқ тўлайлик.",  — дея мигрантларга мурожаат қилди Алишер Қодиров.

Номзоднинг бу таклифи ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Айниқса, айни дамда, Россияда меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз ўзларининг  муносабатларида эътирозларини ошкор намойиш этишмоқда. 

    Бошқа янгиликлар