Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан Ёшлар ижод саройида Президент сайловини холис ва ҳаққоний ёритишни таъминлаш мақсадида Халқаро медиа холл ташкил этилди.
Медиа холлда сайлов доирасидаги 40 дан ортиқ тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Бу ерда сиёсий партияларнинг дастурлари тақдимоти, вазирлик ва идоралар ҳамда экспертлар иштирокида юртимизда сўнгги йилларда иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий соҳаларда амалга оширилган ишлар кўлами бўйича 40 дан ортиқ тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Медиа холл халқаро кузатувчилар, хорижий ва маҳаллий журналистлар ҳамда меҳмонлар учун мулоқот майдони бўлиб хизмат қилади.