my5
Sevimli

Элдор Шомуродовда психологик муаммолар бўлиши мумкин

СПОРТ 14.10.2021, 21:01
Элдор Шомуродовда психологик муаммолар бўлиши мумкин

Ўзбекистон терма жамоаси ва Италиянинг «Рома» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг сўнгги ўйинларда омади юришмаяпти. Ҳатто терма жамоа сафида ҳам ўзини ишончсиз ҳис қилмоқда.

Шомуродов ҳар доим терма жамоа учрашувларида аъло даражада ўйин кўрсатган. Лекин охирги икки ўйинда унинг майдондаги фаоллиги сусайди. Эҳтимол, Элдор ўз клубидаги вазият туфайли психологик муаммоларга дуч келаётган бўлиши мумкин.

Чунки Шомуродов "Рома" нинг асосий таркибидан жой ололмади. Ўйинчи бу вақт давомида етарли ўйин амалётига эга бўлмайди. Бу эса унинг жисмоний ва психологик ҳолатига таъсир қилади. Қолаверса, футболчи трансфер нархи ва унга билдирилган ишонч туфайли босим остида.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сўнгги иккита ўйинида Элдорнинг ўзига бўлган ишончнинг пастлиги кўп вазиятларда сезилиб қолди. Балки бу ўйинларнинг даражаси билан боғлиқдир. Чунки ҳар иккала учрашув ҳам ўртоқлик мақомига эга эди.

Аммо Шомуродов терма жамоанинг янги сардори экани ва жамоага янги бош мураббий келганини ҳисобга олсак, Элдор ўз имкониятини тўлиқ намоён қилиши керак эди. Айрим хабарларга кўра, Испаниянинг "Севиля" клуби Элдор билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси