my5
Sevimli

Facebook, Google ва Apple Ўзбекистонга қанча солиқ тўлагани маълум бўлди

ЖАМИЯТ 15.10.2021, 01:22
Теглар: Солиқ
Facebook, Google ва Apple Ўзбекистонга қанча солиқ тўлагани маълум бўлди

Facebook, Google, Apple ва бошқа бир қанча хорижий компаниялар Ўзбекистонга солиқ тўлади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси расмий маълумот берди. 

Унга кўра, Ўзбекистонга Facebook - 7,6 миллиард, Google - 4,6 миллиард, Apple - 2,2 миллиард, Netflix - 331 миллион, Yandex - 256 миллион сўм ўтказган. 

"Мамлакатда 2 йилда доимий ваколатхонасига эга бўлмаган жисмоний шахсларга электрон хизмат кўрсатувчи 28 та хорижий компания солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди",- дейилади Солиқ қўмитаси ахборотида.

Таъкидланишича, солиқ кодексида 2020 йил 1 январдан бошлаб рўйхатга олишнинг янги тартиби белгиланган. 

Шунга асосан, интернет-компаниялари рўйхатдан ўтиши учун қулайлик яратиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси томонидан ҚҚС-офис ишга туширилган. 

Шунингдек, ушбу манба хорижий юридик шахсларга Ўзбекистонда ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза бериш, онлайн шахсий кабинетдан фойдаланиш, (ҳисобот тақдим этиш ва солиқ тўлаш) шунингдек, солиққа тортиш билан боғлиқ барча саволларга жавоб олиш имконини бериши айтилмоқда.

Шарҳлар

Цемент ишлаб чиқарувчилар энди икки баравар камроқ солиқ тўлайди

01.10.2021, 21:49

31 августда Президентнинг “Қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган эди. Унга кўра:2021 йил 1 октябрдан цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғининг ставкаси...
Солиқ тўловчиларга солиқларни бўлиб тўлаш имкони берилади

30.09.2021, 13:17

Айни дамда Сенатнинг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.Унда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди. Бу ҳақда Сенат...
Cолиқ тўловчилар учун муҳим эълон

26.08.2021, 16:05

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси солиқ тўловчилар учун муҳим маълумот эълон қилди.Тадбиркорлик субектларининг таклифларига мувофиқ йиллар давомида (3 йилдан ортиқ) фаолиятини амалга оширмаётган хўжалик субектларини...
Бизнесга солиқ юкини имкон қадар камайтиришимиз зарур— Президент

20.08.2021, 12:33

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошлангани ҳақида хабар берган эдик.Давлат раҳбари  бўлиб ўтаётган йиғилишда  бизнесга солиқ юкини имкон қадар камайтириш кераклигини алоҳида...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси