my5
Sevimli

Кеча юртимизда 450 нафардан ортиқ кишида коронавирус, 17 нафар кишида пневмония аниқланди

САЛОМАТЛИК 15.10.2021, 10:20
Теглар: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Кеча юртимизда 450 нафардан ортиқ кишида коронавирус, 17 нафар кишида пневмония аниқланди

Кеча юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони 450 нафардан ошди, биргина Тошкент шаҳрида 190 нафарга яқин бемор қайд этилди. 

2021 йил 14 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 180162 (+451) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

16 нафари Андижон вилоятида,

9 нафари Бухоро вилоятида,

13 нафари Жиззах вилоятида,

4 нафари Қашқадарё вилоятида,

3 нафари Навоий вилоятида,

13 нафари Наманган вилоятида,

42 нафари Самарқанд вилоятида,

11 нафари Сирдарё вилоятида,

4 нафари Сурхондарё вилоятида,

25 нафари Фарғона вилоятида,

22 нафари Хоразм вилоятида,

89 нафари Тошкент вилоятида,

189 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

️Кеча кун давомида:

Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,

Андижон вилоятида 13 нафар,

Бухоро вилоятида 8 нафар,

Жиззах вилоятида 13 нафар,

Қашқадарё вилоятида 7 нафар,

Навоий вилояти 5 нафар,

Самарқанд вилоятида 41 нафар,

Фарғона вилоятида 25 нафар,

Хоразм вилоятида 31 нафар,

Тошкент вилоятида 95 нафар,

Тошкент шаҳрида 181 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 175996 (+425) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1283 нафарни ташкил қилди.

Бундан ташқари кеча 17 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27520 нафарга етди. Кеча уларнинг 31 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 26043 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Шарҳлар

Турмуш қуришдан аввал эмланиш керакми? ССВ жавоб берди

08.10.2021, 17:39

Соғлиқни сақлаш вазирлиги оила қуришдан аввал коронавирусга қарши вакцина билан эмланиш керак ёки керакмаслиги тўғрисидаги саволга жавоб берди. Ҳар бир ота-она ўзидан соғлом зурриёд қолдиришни истайди....
Қарши шаҳар туғриқхонасида 3 нафар эгизак туғилди. Уларга Шавкат, Мирзиё ва Миромон исмлари қўйилгани айтилмоқда

02.10.2021, 16:16

Қарши шаҳар туғруқхонасида 1 октябрь куни Муродовлар оиласида 3 нафар эгизак дунёга келди.  Эгизакларнинг учаласи ҳам ўғил бола.  Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.Чақалоқлар...
Сирдарёлик онкологлар 160 дан ортиқ беморга дистанцион нур терапия муолажаларини ўтказди

30.09.2021, 14:50

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиали шифокорлари онкологик касалликлар билан оғриётган беморларни даволаш, уларни умр кўриш давомийлигини узайтириш мақсадида Чехия давлатида...
Ўзбекистонда ҳар йили 3,5 минг нафардан зиёд беморда сунъий гавҳар имплантацияси амалга оширилмоқда

16.09.2021, 19:57

Бугун юртимизда офтальмологларнинг биринчи халқаро Конгресси ўз ишини бошлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан “Кўз микрохирургиясининг долзарб муаммолари”...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси