Sevimli

"Халқаро медиа-холл ташкил этилиши муҳим тадбирларни ёритилиши учун катта замин яратди" – Акмал Саидов

ЖАМИЯТ 15.10.2021, 10:37
Теглар: ЎзЭОАВМА
"Халқаро медиа-холл ташкил этилиши муҳим тадбирларни ёритилиши учун катта замин яратди" – Акмал Саидов

Кеча хабар берганимиздек, “Халқаро медиа-холл” тантанали тарзда очилди.

Тадбир давомида сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери биринчи ўринбосари Акмал Саидов Халқаро медиа-холл доимий фаолият кўрсатадиган Янги Ўзбекистоннинг эркин матбуот саройи бўлиб қолишини таъкидлади.

Авваламбор, барчангизни мана шундай Янги Ўзбекистоннинг эркин матбуотлар саройи ёки кошонаси ташкил қилингани билан табриклайман.  Шундай халқаро медиа-холлни ташкил қилган ташкилотчиларга, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясига  самимий миннатдорчилик билдирмоқчиман. “Мозийга қайтиб, иш тутмоқ хайрлидир” деган Абдулла Қодирийнинг гапини эслаб, олдинги сайловга қиёсладик. 2016 йилги президент сайловида халқаро пресс клубнинг дебочаси “Интерcонтинентал” меҳмонхонасида ташкил этилган эди. Бу жуда катта воқеа бўлганди. Халқаро медиа-холлнинг ташкил этилиши янги президентлик сайловидаги янги воқелик бўлди деб биламан.  Уни ташкил этишдан мақсад нима десак, мен иккита нарсага эътибор қаратган бўлар эдим. Биринчиси, ҳозирги кунда очиқ, эркин ва баҳс-мунозаралар асосида ўтаётган Президент сайлови, унинг ўтказилиши, якунлари тўғрисида, авваламбор мамлакатимиз аҳолисини тезлик билан таништиришдан, хабардор қилишдан иборат.  Иккинчиси, нафақат мамлакатимиз аҳолиси, дунё ҳамжамияти, дипломатик корпуслар, балки бизни кўпгина дунёдаги халқлар, халқаро ташкилотлар олдида ҳам сайловни очиқ демократик тарзда ўтаётганини кўрсатиш мана шу халқаро медиа-холлнинг муҳим вазифаси ёки мақсади деб биламан. Бу ерда шундай катта тадбирларни ёритиш учун жуда катта замин яратилибди. Мен хоҳлардимки, халқаро медиа холл доимий фаолият кўрсатадиган Янги Ўзбекистоннинг эркин матбуот саройи бўлиб қолсин.

Шарҳлар

Оила мазусига жиддий ёндошув зарур

27.11.2021, 22:38

2021 йил 25 ноябрь куни ЎзЭОАВМА Бош дирекцияси ва Экспертлар кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.Йиғилишда ЎзЭОАВМАга аъзо теле ва радио каналлар раҳбарлари, бош муҳаррирлари, ижодий...
Ўзбекистонда Этноспорт ассоциацияси тузилди

08.10.2021, 17:22

Бугун, 8-октябр куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда этноспортнинг ривожланиш истиқболлари” мавзусида халқаро конференсия бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирни Бош...
Якунлар, фактлар, рақамлар,  режалар – Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти V Конгресси ниҳоясига етди

14.09.2021, 19:09

Ўзбекистон уч минг йиллик улуғвор ва муҳташам тарихга эга. Юртимизда жаҳоншумул цивилизациялар, йирик империялар, ҳавас қилса арзигулик шаҳарлар ва бебаҳо меъморий обидалар вужудга келган ҳамда...
“Ўзбекистон маданий мероси – янги ренессанс асоси” V халқаро конгресси иштирокчилари Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади

13.09.2021, 18:13

"Биз, “Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори” V Халқаро конгресси иштирокчилари, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамияти аъзолари – маданият арбоблари,...