АсосийShou-biznes

Илмира Раҳимжонова “Барон”ни кўрмай туриб, фильмдан хафсаласи пир бўлганини айтди

“Чархпалак”, “Чаёнгул” ва “Иблис девори” каби фильмлардаги образлари билан мухлислар қалбидан жой олган актриса Илмира Раҳимжонова шахсий ҳаёти, киноларда кўринмай қолгани сабаблари ва режиссёрлик фаолияти ҳақида “Сабо” газетасига интервью берди.

“Охирги маротаба Абдухалил Мингноровнинг “Ота”(Ёнингдаман) фильмини томоша қилдим, менга маъқул келди. ‘Барон’ни мақташди роса, бормадим. ТВда битта кадрини кўриб, хафсалам пир бўлди. Бу билан режиссёрнинг нафсониятига тегиш ниятим йўқ. Аммо, ўқиш, чинакам меҳнат қилиш керак. Кечаси билан хорижий фильмларни кўриб чиқиб, тайёрини сал бундоқроқ қилиб ўзгартириб, фильм олсак бўлаверади, деб ўйлашади. Томошабин ҳаммасини билиб ўтирадику? Томошабин хориж фильмларини кўрмайди, деб бўлмайдику! Фильмларга жаҳон композиторларининг мусиқасини қўйишади. Барака топгур, сени ўзбекча мусиқанг йўқми? Шаҳардан зериккан бўлсанг, четга чиқ, бирпас далада айлан, тоза ҳавода сайр қил. Илҳоминг келиб қолар, агар ростдан ижодкорликка даъво қилсанг!”,—дейди актриса ҳозирги кунда ишланаётган фильмлар ҳақида фикр билдириб.

Бошқа янгиликлар