my5
Sevimli

Тошкентда "наркобарон"лар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 15.10.2021, 17:16
Тошкентда "наркобарон"лар қўлга олинди

10-октябр куни Чилонзор туманида олиб борилган профилактик тадбирлар давомида Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув хизмати ходимлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ вакиллари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сотмоқчи бўлган шахсларни аниқлашган.

38 ёшли Машъалбек М. 600 гр. “гашиш” учун 6.000 АҚШ доллари олаётганида қўлга олинган. Унинг автомобилидан эса 596,16 гр. “гашиш” топилган. Суҳбат давомида Машъалбек муқаддам судланган шериги 50 ёшли Казимжон Г. ҳақида маълумот берган. Турар жойи текширилганда хонадон ҳаммомидан 386,43 гр. “гашиш” топилган.

Ички ишлар органлари гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи бошқа шахсларни ҳам аниқлашган. Маълум бўлишича, 34 ёшли Акмалхон Г. ва 50 ёшли Махамаджон А.лар “гашиш” етказиб бериш билан шуғулланишар экан. Тошкентга келиб улар гиёҳвандлик воситаларини сотув учун берганлар. Мазкур шахслар ҳам қўлга олинишган. Уларнинг уйлари текширилганда 2,23 гр. “гашиш” ва 9.000 АҚШ доллари ҳамда 3.600 қирғиз соми топилган.

Мазкур факт асосида тўпланган ҳужжатлар Чилонзор тумани ИИО ФМБга етказилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси