Наманганда инсон ўлими билан боғлиқ яна бир ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 11 октябръ куни соат 22:00 ларда, Наманган шаҳар Ғишткўприк МФЙ ҳудудида, Наманган туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинасини тегишли ҳужжатлар билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай қолади. Натижада ҳайдовчи йўлнинг ўнг четида турган пиёда, Наманган шаҳрида яшаган, 1981 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 11 октябръ куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.