АсосийSport

Самбо: икки нафар ҳамюртимиз жаҳон чемпиони, яна беш нафари совриндорга айланди

'Самбо: икки нафар ҳамюртимиз жаҳон чемпиони, яна беш нафари совриндорга айланди'ning rasmi

Бугун Грециянинг Салоники шаҳрида самбо бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионатига старт берилди.

Туризм ва спорт вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, мусобақанинг дастлабки кунги беллашувларида жами 7 нафар ҳамюртимиз ғолиблик учун гиламга чиқишди. 

Уларнинг барчаси якунда шоҳсупага кўтарилган. Жумладан, якунига етган бугунги беллашувларда ўсмирлардан Эгамберган Искандаров (-53 кг) ҳамда Гулҳаё Жўраева (-50 кг) олтин медалга сазовор бўлишди. Яна бир ҳамюртимиз Эъзоза Абдумўминова эса (-47 кг) вазн тоифасида кумуш медаль соҳибасига айланди.

Яна тўрт нафар самбочимиз эса бронза медалига эга чиқишди. Булар:

-64 кг: Бехруз Омонов (ўсмирлар),

-54 кг: Шахзода Азатова (қизлар),

-98 кг: Мурод Эркинов (ёшлар),

+98 кг: Дилрух Аслиддинов (ёшлар).

    Бошқа янгиликлар