Москва Россия билан иттифоқдош барча мамлакатларда рус мактаблари ташкил этилишидан манфаатдор, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, дея хабар бермоқда Риа Новости.
"Тожикистондаги бешта рус мактабида бизнинг методологиямиз бўйича ўқитиш дастури яратилмоқда. Ҳозир Ўзбекистон учун ҳам шундай дастур тайёрланмоқда. Яқинда Арманистоннинг янги раҳбарияти Арманистон учун ҳам худди шундай дастурни яратишга қизиқиш билдирган", деган Лавров.
Унинг сўзларига кўра, Москва буни барча иттифоқчилар ва стратегик шериклар учун намунали лойиҳага айлантиришдан манфаатдор.
"Россия университетларининг МДҲ мамлакатларидаги филиаллари тизими ҳам жуда яхши ташкил этилган, кенгайтириш ва ривожланишга интилади",-дея қўшимча қилган вазир.
Мазкур маълумот қай даражада асосли эканини билиш мақсадида Халқ таъдими вазирлиги Матбуот хизмати билан боғландик. Вазирлик Матбуот хизматининг "darakchi.uz"га маълум қилишича,. вазирликда айни дамда Ўзбекистонда рус тилида таълим беришга ихтисослашган янги мактабларни очиш бўйича маълумот мавжуд эмас.