АсосийJamiyat

Тошкентда учинчи замонавий ДХМ иш бошлади

'Тошкентда учинчи замонавий ДХМ иш бошлади'ning rasmi

Яшнобод туманида Давлат хизматлари марказининг янги биноси ўз фаолиятини бошлади. 

ДХА ахборот хизматининг қайд этишича, бино 800 квадрат метр майдонга эга.

 Шунингдек, янги ташкил этилган марказ мурожаатчиларга бир вақтнинг ўзида 160дан ортиқ турдаги хизматларни кўрсатиш имкони беради.  

Бу ерда бошқа ДХМлар каби аксарият давлат хизматларидан экстерриториал принцип асосида, яъни яшаш ва турган жойдан қатъий назар фойдаланиш мумкиндиги айтилмоқда.  

Шу жумладан, мурожаатчилар бир жойнинг ўзида турли масалаларга ечим топишлари мумкин, яъни эндиликда фуқароларнинг идорама-идора оворагарчиликларини олдини олиш мақсадида бинога Президент Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси ҳамда ФҲДЁ бўлимлари жойлаштирилган.

Маълумот учун, ҳозирда Тошкент шаҳрида 12 та давлат хизматлари маркази мавжуд бўлиб, уларнинг учтаси замонавий шарт-шароитларга эга.

    Бошқа янгиликлар