my5
Sevimli

Шавкат Мирзиёев МДҲнинг 30 йиллигига бағишланган мажлисда иштирок этди

ЖАМИЯТ 15.10.2021, 20:43
Теглар: МДҲ
Шавкат Мирзиёев МДҲнинг 30 йиллигига бағишланган мажлисда иштирок этди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 15 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган юбилей мажлисида иштирок этди.

 Кун тартибига мувофиқ делегациялар раҳбарлари ташкилот фаолиятининг 30 йиллик даврида кўп томонлама ҳамкорликнинг ривожланиши ва эришилган ютуқлар юзасидан фикр алмашдилар, дея хабар бермоқда Президент матбуот котиби.

 Унга асосан, йиғилишда минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликка таҳдид солаётган замонавий хавф-хатарларга қарши курашишдаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилган.

 Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида МДҲ доирасидаги шерикликни мустаҳкамлашнинг муҳим йўналишлари юзасидан нуқтаи-назарини баён қилган. Ҳамдўстлик мамлакатларида барқарор иқтисодий тараққиётни таъминлаш муҳим экани алоҳида таъкидланган.

Шарҳлар

Ўзбекистон делегацияси МДҲнинг ягона электрон платформасини яратиш бўйича лойиҳа муҳокамасида қатнашди

18.08.2021, 17:48

Жорий йилнинг 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раислигида видеоконференция шаклида ахборот алмашиш учун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Ягона электрон платформасини яратиш бўйича Концепция лойиҳасини келишиш бўйича...
Ўзбекистон МДҲ ҳудудида пиво маҳсулотларини мажбурий рақамли маркалашни бошлаган биринчи мамлакат бўлди

08.04.2021, 17:06

Тамаки ва алкоголли ичимликлар, шу жумладан, пиво маҳсулотларини рақамли ёрлиқлаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш CRPT Turon компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда, дея хабар қилмоқда Давлат солиқ қўмитаси...
МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият маълум қилинди

11.11.2020, 10:50

 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият маълум қилинди, дея хабар бермоқда "Worldometers".1. Россия ➖1 817 109 (+20 977)2.  Украина ➖479 197 (+10 179)3. Қозоғистон...
МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши Ўзбекистон раислигида видеоконференция шаклида бўлиб ўтади

05.11.2020, 21:50

Ўзбекистон раислигида 2020 йил 6 ноябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши видеоконференция шаклида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг матбуот...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси