my5
Sevimli

Тошкентда трактор тиркамаси "Cobalt" устига қулади

ЖАМИЯТ 15.10.2021, 20:56
Тошкентда трактор тиркамаси "Cobalt" устига қулади

Чилонзор туманида трактор ҳамда "Cobalt" автомобили иштирокида содир бўлди. 

Гап шундаки, рактор тиркамаси "Cobalt" устига қулаб тушди. 

ЙҲХББнинг хабарига кўра, ҳолат қуйидагича юз берган.

 2021 йил 15 октябрь куни соат 16:15 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган А.К. "Cobalt" русумли автомобилда тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани ўтказиб юбориш мақсадида тўхтаган вақтида унинг ортидан келаётган трактор ҳайдовчиси, 1964 йилда туғилган А.П. рулни буриб, бошқарувни йўқотиши оқибатида тракторнинг битта тиркамаси "Cobalt" автомобилининг орқа томонига тегиб ағдарилган. 

Қайд этилишича, ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. 

Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилаётгани маълум қилинди.

 "Барча ҳайдовчилардан йўлларда оралиқ масофани сақлаб, қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси