Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳридаги "Биби-Фотима" масжидида ҳам теракт юз берди. Қурбонлар сони ошмоқда.
Масжидда содир бўлган теракт қурбонлари сони 62 тага этди, камида 68 киши жароҳатланди.
Бу ҳақда Афғонистоннинг "Bakhtar" агентлигига таяниб ТАСС хабар берди.
Аввалроқ, 35 киши ҳақида маълумот берилган эди.
Агентлик маълумотларига кўра, бир вақтнинг ўзида учта ҳудудда террорчи маҳаллий вақт билан соат 13:30 , Имом Баргаҳ номи билан машҳур бўлган шиа диний биносида портлаш уюштирган.
Бир муддат аввал Имом Баргоҳ масжидида портлаш амалга оширилгани ҳақида ёзгандик.