my5
Sevimli

Гулистон давлат университетининг талабалар ётоқхонасида ёнғин чиқдими? Вилоят ФВБ аниқлик киритди

ЖАМИЯТ 16.10.2021, 08:53
Теглар: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Гулистон давлат университетининг талабалар ётоқхонасида ёнғин чиқдими? Вилоят ФВБ аниқлик киритди

Ижтимоий тармоқларда Гулистон давлат университетининг талабалар турар жойида ёнғин юзага келганлиги айтилмоқда Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати ҳолатга аниқлик киритди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 15 октябрь куни соат 21:50да "Гулистон давлат университети" 2-талабалар турар жойининг 3-қаватида тутун содир бўлганлиги тўғрисида ҳабар келиб тушган. Зудлик билан воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарувчилари етиб борган.  

Аниқланишича, қисқа туташув натижасида хонанинг шифтида ўрнатилган "Led lampa" чироғининг полиэтилен қобиғи эриб тутаган.  

Содир бўлган воқеа натижасида очиқ олов—ёнғин ҳамда инсонларнинг тан жароҳати олиш ҳолатлари кузатилмаган. 

Шарҳлар

“Қамчиқ”да “Спарк” автомобили сув ўтказувчи иншоотга тушиб кетди

13.10.2021, 17:50

Жорий йилнинг 12 октябр куни соат 18:30 ларда “Қамчиқ” довонининг 240 км. да “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланган “Спарк” русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл тагидан сув...
Фавқулотда вазиятлар вазирлиги Академиясида соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

10.04.2021, 23:36

Жорий йилнинг 09 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида «Амир Темур: тарихи, сабоқлари ва ҳозирги замон» мавзусида анжуман ўтказилди.Тадбирни Академия бошлиғининг ўринбосари полковник...
Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз!

11.12.2019, 09:00

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан 2019−2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат...
ФВВ Самарқандда 9 ёшли боланинг ҳаётини қутқариб қолди

29.11.2019, 15:31

2019 йилнинг 28 ноябрь куни соат 21:00 да Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Суғдиёна мавзесида истиқомат қилувчи фуқаро З.М. вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига қўнғироқ...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси