Ўзбекистонда эндиликда янги кўринишдаги, қолаверса инновацион технологияларга асосланган иншоотлар пайдо бўла бошлайди.
Гап шундаки, мамлакатимизда янги лойиҳа амалга оширилмоқда.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган пресс-тур давомида Журналистлар МДҲ мамлакатлари орасида иккинчи бор ушбу лойиҳага асосан ишга туширилган корхона фаолияти билан танишдилар.

"Даракчи" мухбирининг маълум қилишича, бугунги кунда мазкур корхонада, исталган кўринишдаги иншоотлар, кичик қолиплар - ландшафт сифатида фойдаланиш учун гул ҳовузлари ишчи кучи ва маҳсулот тежалган ҳолда қисқа муддатларда яратилмоқда.


Аслини олганда бирор йирик иншоотни қуриш кўп маблағ, меҳнат ва ишчи кучи талаб этилади. Корхонада шундай инновацион технология асосида иш юритадики, бу орқали бир неча ойлаб қуриладиган бинолар кам куч ва маблағ сарфланган ҳолда экологияга зарар етказмасдан бир неча кунда қад ростлайди.


Бу махсус ускуна — 3D ўлчамли принтерлар орқали амалга оширилади. Даслаб принтерга қоришма солинади. Ускуна ўрнатилган жўмрак орқали шу қоришмани белгиланган шаклда қуйиб беради. Принтер ушбу вазифани махсус дастурлаш орқали бажаради. Бу жараёнда ускунани бошқарувчи ва унга қоришмани етказиб турувчи икки ишчи қатнашади. Шунингдек, ускуна цемент ўрнини босувчи бошқа қоришмаларни ҳам қўллай олади. Таъкидланишича, бу ҳам қурилиш харажатларининг тежалишини таъминлайди.


Маълумот учун, резидентлар томонидан юқорида биз таъкидлаб ўтган 1,9 млн. АҚШ долларига тенг маҳсулотлар Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларига экспорт қилинган.
Айтиб ўтиш лозим, Ўзбекистон яқин вақтларда ушбу корхонада яратилаётган инновацион иншоотлар намуналари билан янада кўрк оча бошлайди.
Ҳозирча улар чидамлилиги бўйича синов жараёнидан ўтмоқда.






