АсосийJamiyat

Келишувга эришилди: ўзбекистонликлар Пермь ўлкасидаги йирик қурилиш объектларига ишга юборилади

'Келишувга эришилди: ўзбекистонликлар Пермь ўлкасидаги йирик қурилиш объектларига ишга юборилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов Россия Федерациясида бўлиб турибди, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ахборот хизмати. 

Ташриф доирасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари Х.Файзуллахўжаев иштирокида “Дом.59” масъулияти чекланган жамияти вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда икки давлат ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида самарали ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясига ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув сўнггида Россия Федерацияси Пермь ўлкасидаги йирик қурилиш объектларига Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.

 

    Бошқа янгиликлар