my5
Sevimli

Тошкентда 28.000.000 сўм эвазига фуқарога авиачипта олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 18.10.2021, 08:33
Теглар: авиачипта
Тошкентда 28.000.000 сўм эвазига фуқарога авиачипта олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Тошкентда 28.000.000 эвазига фуқарога авиачипта олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда пойтахт ИИБ хабар берди.

Қайд этилишича, 5-октябрь куни тахминан соат 11.00 да 31 ёшли Журат М. 31 ёшли Меҳригиё Б.га Туркияга арзон нархда чипта олиб беришини ваъда қилган. 

Бунинг учун у аёлдан 28.000.000 сўм олиб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси ("Фирибгарлик") бўйича жиноят иши қўзғатилган.

"Ҳурматли фуқаролар! Ҳаддан ташқари ишонувчан бўлманг. Авиачипталарни фақатгина расмий вакиилардан харид қилинг",–дейилади ИИБ хабарида.

Шарҳлар

Истеъмолчи авиачиптадан уч йилгача фойдаланиш ҳуқуқини олди

29.07.2021, 19:04

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Қиргули МФЙ ҳудудида яшовчи З.Усмоновнинг Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг ишонч телефонига мурожаати ўрганилган. Бу ҳақда Марғилон шаҳар ИҲҲҚ...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси