my5
Sevimli

Тошкентда "Ласетти" автобусга бориб урилди. Оқибатда...

ЖАМИЯТ 18.10.2021, 09:32
Тошкентда "Ласетти" автобусга бориб урилди. Оқибатда...

Тошкентда "Ласетти" автобусга бориб урилди. Оқибатда автомобил ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 октябрь куни тонгги соат 06:30 ларда, "4-Автобус саройи" ҳайдовчиси К.Ф "Мерседес-Бенц ЛФ" русумли, сарой рақами 31 бўлган  автобусни 122-йўналишда Чоштепа кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган вақтида, қайрилиб олиш жараёнида "Ласетти" русумли енгил автомобил  автобуснинг орқа қисмига келиб урилган.

Тўқнашув натижасида "Ласетти" русумли енгил автомобил ҳайдовчиси тан жароҳати олган ҳамда шифохонага ётқизилган.

Дастлабки маълумотларга кўра,  "Ласетти" русумли енгил автомобил ҳайдовчиси бошқарув вақтида ухлаб қолган. Шу сабабли бошқарувни йўқотиб автобусга урилган.

"Ҳозирги кунда мазкур  йўл-транспорт ҳодисаси ўрнатилган тартибда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспекторлари томонидан расмийлаштирилган. Шу билан бирга,  "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ мутасадди ходимлари томонидан хизмат суриштируви ўтказилмоқда",–дейилади хабарда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси