my5
Sevimli

Россияда ишлаш истагида бўлган наманганлик фуқароларга иш ўринлари ҳақида маълумот берилди

ЖАМИЯТ 18.10.2021, 09:47
Россияда ишлаш истагида бўлган наманганлик фуқароларга иш ўринлари ҳақида маълумот берилди

Ташқи меҳнат миграцияси Россияда ишлаш истагида бўлган наманганлик фуқароларга иш ўринлари ҳақида маълумот берди.

Фуқаролар Амур ўлкасидаги йирик иш берувчилардан бири ҳисобланган "Веллострой" МЧЖга қарашли Нефт ва газни қайта ишлаш заводи қурилиши ва "ПСП" МЧЖга қарашли Космодром атрофидаги қурилиш объектларига ишга таклиф қилинмоқда.

Қайд этилишича, бўш иш ўринларига 19-50 ёшдаги, камида 1 йиллик иш  тажрибага эга ва жисмонан соғлом, хорижга чиқиш паспорти мавжуд фуқаролар (эркаклар) талаб этилади.

Авиачипта ва Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш харажатлари, ётоқхона, махсус ишчи кийим ва уч маҳал овқат иш берувчи томонидан қопланади.

Иш вақти: ҳафтасига 6 кун, 8-10 соатдан;

Ойлик иш ҳақи: 35-60 минг рубль (режа ортиғи билан бажарилганда мукофот пули тўланади).

Талаб этиладиган мутахасисиликлар:

- электр монтажчиси;

- ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси монтажчиси;

- махсус техника ҳайдовчиси;

- гипсокартончи;

- сувоқчи-бўёқчи;

- кафель терувчи;

- пайвандчи;

- арматура ишлари;

- опалубка ўрнатиш;

- монолит ишлари;

- бетон қуйиш.

Ушбу касблар бўйича ишлаш истагида бўлган фуқаролар Нефт ва газни қайта ишлаш заводи қурилишига 18 октябрь соат 10:00 да, Космодром атрофидаги қурилиш ишларига 19 октябрь соат 10:00 да бошланадиган танловларда иштирок этиш учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Наманган вилояти филиали биносига хорижга чиқиш ва биометрик паспортлари билан келишлари сўралмоқда.

 Манзил: Наманган шаҳри, Нодира кўчаси 3-уй. Мўлжал: Сардоба бозори, Зангори экран корхонаси.

  Мурожаат учун: 69-227-94-64, 69-227-97-27.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси