my5
Sevimli

Коронавирус: касалланишлар сони камайишда давом этмоқда, кунлик кўрсатгич 355 нафар

ЖАМИЯТ 18.10.2021, 10:29
Коронавирус: касалланишлар сони камайишда давом этмоқда, кунлик кўрсатгич 355 нафар

2021 йил 17 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 181312 (+354) нафарни ташкил этмоқда.

 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 16 нафари Андижон вилоятида,
  • 13 нафари Бухоро вилоятида,
  • 10 нафари Жиззах вилоятида,
  • 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 15 нафари Наманган вилоятида,
  • 40 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 10 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 30 нафари Фарғона вилоятида,
  • 18 нафари Хоразм вилоятида,
  • 86 нафари Тошкент вилоятида,
  • 102 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

🔹Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар,

🔹Андижон вилоятида 15 нафар,

🔹Бухоро вилоятида 14 нафар,

🔹Жиззах вилоятида 10 нафар,

🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,

🔹Навоий вилояти 3 нафар,

🔹Наманган вилояти 1 нафар,

🔹Самарқанд вилоятида 35 нафар,

🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,

🔹Фарғона вилоятида 30 нафар,

🔹Хоразм вилоятида 18 нафар,

🔹Тошкент вилоятида 90 нафар,

🔹Тошкент шаҳрида 95 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 177213 (+327) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1290 нафарни ташкил қилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси