my5
Sevimli

Давлат раҳбарининг ўз белгиси ва штандарти (байроғи)ни белгилаш бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди

ЖАМИЯТ 18.10.2021, 11:44
Давлат раҳбарининг ўз белгиси ва штандарти (байроғи)ни  белгилаш бўйича  қонун лойиҳаси қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Қонун лойиҳасини депутатларга адлия вазири Русланбек Давлетов тақдим қилди.

 

Таъкидланишича, Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фарқловчи белгилари, яъни ўз белгиси ва штандарти (байроғи) юзасидан қоидалар киритилмоқда.

 

Хорижий давлатларда Давлат раҳбарининг ўз белгиси ва штандарти янги сайланган Президентга қасамёд қабул қилгандан кейин топширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ушбу масалалар тартибга солинмаганлиги боис, қонунчиликни тегишли мазмундаги норма билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

 

Ушбу тартиб лавозимга сайланган шахсни президентлик лавозимига юклатилган мураккаб вазифаларни самарали амалга оширишига халқ ва жамият томонидан билдирилган ишонч белгиси сифатида хизмат қилиши таъкидланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси