my5
Sevimli

Ҳафта охирида Ўзбекистонга Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво кириб келмоқда

ЖАМИЯТ 18.10.2021, 12:14
Ҳафта охирида Ўзбекистонга Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво кириб келмоқда

Соҳа мутахассисларининг хабар беришича, ҳафта давомида ҳудудларнинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат фонининг юқорилиги сақланиб туради - кечалари 7-12° илиқ, кундуз кунлари 22-27° илиқ бўлади. Фақат республиканинг шимолий ҳудудларига чоршанба куни Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, ҳарорат пасайишни бошлайди.

Пайшанба куни нам ва совуқ ҳаво массалари республикамизнинг барча ҳудудларига таъсир этади. Кўпчилик вилоятларда ёмғир ёғади. Энг чекка шарқий ҳудудларда ёмғир ёғиши кечқурун кутилмоқда. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 13-18° илиққача пасаяди, бу меъёрдан 2-4° паст бўлади.

Жума куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кун давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 8-13° илиқни ташкил этади, бу иқлимий меъёрлардан 6-7° га паст бўлади.

21-22 октябрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади.

21-23 октябрда республика бўйича шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

22-23 октябрда Ўзбекистоннинг айрим вилоятларига туман тушиши мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси