АсосийDunyo

Пальма оролидаги вулқон отилиш оқибатида янги ёриқ пайдо бўлди

'Пальма оролидаги вулқон отилиш оқибатида янги ёриқ пайдо бўлди'ning rasmi

Испаниянинг Пальма оролида охирги бир кун ичида 40 дан ортиқ силкинишлар қайд этилди. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.

Қайд этилишича, оролда бир ойдан буён Кумбре-Вьеха вулқони отилиши давом этмоқда. Лава оқимлари тахминан 740 гектар майдонни ёқиб юборгани айтилмоқда.

Маълум қилинишича, бу ерда бир ёриқ аниқланди, ундан фақат кул ва қора тутун чиқиши давом этмоқда. Ҳукумат аллақачон 7 мингга яқин одамларни хавфсиз жойларга эвакуация қилишга мажбур бўлган. 1,5 мингдан зиёд уй ва бинолар, турар-жой масканлари вайрон бўлган. Қишлоқ хўжалигига катта зарар келтирган.

Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади 

    Бошқа янгиликлар