АсосийSport

Ўзбекистонлик ўсмирлар Қозоғистондаги халқаро турнирда 7 та олтин медаль қўлга киритишди

'Ўзбекистонлик ўсмирлар Қозоғистондаги халқаро турнирда 7 та олтин медаль қўлга киритишди'ning rasmi

 

Бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари Қозоғистон Республикаси Аксай шаҳрида ўтказиладиган "Дуслик" халқаро турнирда иштирок этишди. Бу Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Ушбу халқаро турнирда 2006-2007 йилларда таваллуд топган боксчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилиб, 7 та олтин, 2 та кумуш медалга сазовор бўлишди.

 

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин :

-46кг: Илҳом Эргашев

-48кг: Нодир Аллаберганов

-57кг: Акбар Аҳмадов

-63кг: Ҳожиакбар Кудратов

-70кг: Абдуқодир Тахли

-80кг: Рахмонжон Қодиров

+80кг: Асилбек Ишмуродов

 

Кумуш:

-52кг: Фаррух Раҳматуллаев

-63кг: Сардор Дилолов

 

Мураббий Рамзжон Ахмедов мусобақанинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди. Ҳамюртимиз Маруф Урдушев турнир давомида ҳакам сифатида фаолият олиб борди.

    Бошқа янгиликлар