my5
Sevimli

Ўзбекистонда қайси ёшдагилар коронавирусдан кўп касалланаётгани маълум қилинди

ЖАМИЯТ 18.10.2021, 13:22
Ўзбекистонда қайси ёшдагилар коронавирусдан кўп касалланаётгани маълум қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, мамлакатимизда рўйхатга олинган коронавирусдан касалланиш ҳолатларининг ёшма-ёш таҳлили сентябрь ва октябрь ойининг ўн кунлигида қуйидаги кўринишга эга:

🔺14 ёшгача бўлган болалар ўртача 16 фоиз;

🔺15-19 ёшдагилар 6 фоиз;

🔺20-29 ёшдагилар 14 фоиз;

🔺30-39 ёшдагилар 19 фоиз;

🔺40-49 ёшдагилар 13 фоиз;

🔺50-59 ёшдагилар 12 фоиз;

🔺60 ёш ва ундан катталар 20 фоиз.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, айни пайтда Зангиота 1- ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида

  • 333 нафар оғир;
  • 224 нафар ўта оғир бемор даволанмоқда.

 

Ушбу муассасалардаги жами беморларнинг 172 нафари 18 ёшгача бўлган болалар, 117 нафари эса ҳомиладор аёллардир.

Фурсатдан фойдаланиб, юртдошларимизни коронавирус инфекциясига қарши вакцина олишга ва эмлаш тадбирларида фаол иштирок этишга чақирамиз.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси