Маккадаги дунёдаги энг катта ал -Ҳарам масжиди - мусулмонларнинг зиёратгоҳи, COVID -19 коронавирус пандемияси бошланганидан буён биринчи марта намоз ўқилди. Бу ҳақда "interfax" хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ал-Ҳарам ишчилари, тўлақонли хизматларни тиклаш қарорига биноан, масжид полидаги намозхонларга бир-бирларидан етарлича масофани сақлашга ёрдам бериадиган стикерларни олиб ташлашган.
Оммавий ахборот воситалари тарқатган видео ва фотосуратлардан маълум бўлишича, якшанба куни масжид максимал даражада бўлган.
Саудия оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, энди чоралар бекор қилингандан сўнг, Макка бу шаҳарга кичик ҳажга умра қилган хорижликларни қабул қилади.
Шу билан бирга, оммавий ахборот воситалари Саудия Арабистони расмийларига мурожаат қилганидек, масжидга ташриф буюрувчилар COVID -19га қарши тўлиқ эмланган бўлиши ва унинг ҳудудида ниқоб тақишлари керак. Бундан ташқари, мусулмонларнинг асосий зиёратгоҳи - Каъбага киришни чеклашда давом этмоқда.