my5
Sevimli

“Lacetti”, “Damas”, “Isuzu”... Пойтахтда рейдга тушган машиналарда нималар аниқланмоқда?

ЖАМИЯТ 18.10.2021, 13:45
“Lacetti”, “Damas”, “Isuzu”... Пойтахтда рейдга тушган машиналарда нималар аниқланмоқда?

Текширувлар давомида ноқонуний тарзда гиёҳвандлик, психотроп ҳамда пиротехника воситаларини олиб кетаётган ҳайдовчи ва йўловчилар аниқланмоқда, дея рейд натижалари бўйича хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати. 

Пойтахт кўчаларида ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида:

- 2021 йил 17 октябрь куни соат 00:10 ларда, Бектемир тумани ҳудудида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида ЙПХ ходимлари Ж.Тўрабоев ва М.Шамшиевлар томонидан Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган “Lacetti” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, салонда бўлган йўловчи, 1974 йилда туғилган Р.О. кўриниши ва турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида йўловчи Р.О.нинг чўнтагидан гиёҳвандлик моддасига ўхшаш 3 дона ўсимлик бошоғи ва целлофан пакетга солинган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддалари топилган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро О.Р. ва топилган ўсимликлар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 17 октябрь куни соат 11:15 ларда, Бектемир тумани ҳудудида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари И.Мамбетов ва И.Джумабоевлар томонидан Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган “Isuzu” русумли юк автомобили тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган А.Б. кўриниши ва турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида ҳайдовчи А.Б.нинг чўнтагидан қоғоз парчасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи А.Б. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 18 октябрь куни соат 00:30 ларда Янгиҳаёт тумани, Қипчоқ кўчасида ЙПХ ходимлари Ш.Ташходжаев томонидан “Damas” русумли автомобиль тўхтатилиб холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан 4 та қопларга солинган, жами 140 дона “7 SHOTS” номли пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Д.М. ва аниқланган воситалар Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 17 октябрь куни соат 20:30 ларда Учтепа туманига хизматга жалб этилган ЙПХ ходими Д.Хужаев томонидан “Ширин” кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган “Lacetti” русумли автомобиль тўхтатилиб холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль йўловчиси 1991 йилда туғилган Б.М.нинг ёнидан 14 дона ”Регапен” номли психотроп дори воситалари топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.М. ва аниқланган воситалар Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси