my5
Sevimli

Ўзбекистон Саудия Арабистони билан эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни тан олиш масаласида музокара олиб бормоқда — Нурмат Отабеков

ЖАМИЯТ 18.10.2021, 13:58
Ўзбекистон Саудия Арабистони билан эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни тан олиш масаласида музокара олиб бормоқда — Нурмат Отабеков

Мен онам билан Ҳаж ва Умра сафарига тўлов қилиб навбатимиз келишини кутаётган эдик. Ўзбек-хитой вакцинаси билан эмландик. Тўлиқ эмланиб бўлганимиздан кейни йўллар очилиши эълон қилинди. Бахтга қарши биз эмланган вакцина билан сафарга чиқа олмас эканмиз. Ахир бу вакцина билан кўп инсонлар эмланди.

Ушбу савол билан Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот хизмати Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабековга юзланди.

— Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигидаги вакцинани ЖСТТдан рўйхатдан ўтказиш учун керакли ҳужжатлар тақдим этилган. Агар ЖССТ ушбу вакцинани тан олиб, эътироф этадиган бўлса бу масала табиийки ечилади. Ҳозирда Диний қўмита Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Саудия Арабистони расмийлари билан эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни тан олиш масаласида музокаралар олиб бормоқда.  

Айни вақтда Саудия Арабистони ўзбек-хитой вакцинасини тан олмаётган бўлса, балки ЖССТ гибрид вакцинацияни, яъни битта вакцина олгандан кейин яна иккинчи бир вакцинани олиш ва уни муддатини белгилаши мумкин бўлади.  Шунга қараб муносабат билдирилади.  

Лекин аҳолини эмлаш ва фуқароларда иммун тизимини шакллантириш бу тиббиётнинг вазифаси, уни тан олинишига эришиш вазифаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг зиммасида бўлиши керак, - дея жавоб берган масъул. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси