АсосийJamiyat

Ўзбекистон президенти сайловида биринчи марта теледебат намойиш этилади

'Ўзбекистон президенти сайловида биринчи марта теледебат намойиш этилади'ning rasmi

Ўзбекистон миллий телерадиоканаллари орқали 19 октябрь куни соат 17:00 да президент сайловида номзодларнинг вакиллари ўртасидаги теледебат намойиш этилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар берди.

Маълум қилинишича, дебатни «Ўзбекистон24», «Ўзбекистон», «Ёшлар», «Маҳалла» ва «Маданият ва маърифат» каналларида томоша қилиш мумкин. Шу билан бирга, каналларда теледебатнинг сурдотаржимаси ҳамда рус ва инглиз тилларидаги таржималари бериб борилади.

Бундан ташқари, Миллий телерадиокомпаниянинг онлайн платформаси — «Uztv.uz» орқали ҳам теледебатлар эфирга узатилади.

Маъулмот учун: Ўзбекистонда 2021 йилги президентлик сайлови 24 октябрь куни бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар